Қўқонда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган йигит ва унинг 18 ёшли синглиси ДХХ томонидан қўлга олинди (батафсил)

Қўқонда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган йигит ва унинг 18 ёшли синглиси ДХХ томонидан қўлга олинди (батафсил)
ДХХ томонидан Тошкент вилояти, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида кучли таъсир этувчи дори воситаларни сотиш билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, дастлаб ходимлар томонидан Тошкент туманида ёнида 150 дона “Трамадол” дори воситаси бор бўлган 36 ёшли эркак қўлга олинган. У ушбу дорининг ҳар бирини 7 минг сўмдан сотишни режалштирган.

Шунингдек, тезкор тадбирлар натижасида Қўқонда ҳам кучли таъсир қилувчи дориларни сотган фуқаролар ушланган. Хусусан, 26 ёшли қўқонлик йигит 300 дона “Соннат” дори воситасини 1,4 млн. сўмга сотган вақтда ушланган. Кейинчалик маълум бўлишича, йигитнинг ёнида яна 300 дона дори воситаси топилган. Яна бир ҳолатда Қўқонда яшовчи бошқа бир 28 ёшли йигит дори сотишга 18 ёшли синглисини ҳам аралаштиргани маълум бўлди. Улар 1400 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дорисини сотиш учун уйига яшириб қўгани аниқланди ва уларнинг ушбу дорилари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Дори воситалари йўлда кетаётган автомашиналарни тўхтатиб текширилганда ҳам топилган. Хусусан, “Қўқон-Фарғона” йўлида кетаётган "Жентра" Учкўприкда тўхтатилганда унинг ичидаги йўловчида 280 дона “Регапен” ва 336 дона “Лирика” дори воситалари борлиги аниқланган. Фуқаронинг уйи текширилганда эса у ердан яна 84 дона “Регапен” дори воситаси олинган. Шунингдек, карантин даврида фарғоналик бир гуруҳ йигитлар Тўрақўрғонда 215 дона флакондаги “Тропикамид” дори воситасини сотиб олиб, Қўқон шаҳрига олиб кирмоқчи бўлишганда ушланган.

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қашқадарёда ҳам шундай дорилар савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди. Жумладан, 29 ёшли йигит бошқариб кетаётган Исузу Ғузор туманида тўхтатиб текширилганда машина юкхонасида 1000 дона “Тропикамид” дори воситаси борлиги маълум бўлди. Суриштирувлар натижасида йигит ушбу дорини Тошкентдан олиб Деновга "мижозга" олиб борётгани маълум бўлди. Тадбир давом эттирилиб, Деновдаги "мижоз" ҳам қўлга олинди.

Ушбу ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ДХХ томонидан умумий ҳисобда 150 дона “Трамадол”, 600 дона “Соннат”, 1764 дона “Регапен”, 1215 дона “Тропикамид” ва 336 дона “Лирика” дори воситалари мусодара қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қўқонда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган йигит ва унинг 18 ёшли синглиси ДХХ томонидан қўлга олинди (батафсил)