Фарғонада effect.uz сайти журналисти ҳужумга учрагани хабар қилинмоқда.
Маълум бўлишича, журнлаистга Қува туманида номаълум одамлар томонидан ҳужум уюштирилган. Бош прокуратуранинг хабар қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят ишига 4 киши гумонланувчи тариқасида жалб қилинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.