Сирдарёда фарзандини 10 минг 200 долларга сотаётган она ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 май куни Боёвот туманида фуқаро Э.Ш. фарзандини 10 минг 200 долларга Р.Г.га сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.