Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи И.Ю. маст ҳолда уйида бирга яшаган онаси нафақахўр К.А.нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада К.А. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 10 декабрь куни шу ерда вафот этган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.