Хоразмдаги даҳшатли ЙТҲда "Спарк" ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 13 май куни соат 21:00 ларда Урганчдаги кўчаларнинг бирида 24 ёшли ҳайдовчи ўзининг "Кобальт"ини бошқараётиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 23 ёшли ҳайдовчи бошқариб келаётган ""Спарк билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида "Спарк"нинг ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.