Қаршида фарзанд ўзи ва отасига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Воқеа шу йил 15 май куни соат 14.30 лар атрофида шаҳардаги маҳаллаларнинг бирида содир бўлган. Маълум бўлишича, аввал қилган оғир жиноятлари учун икки марта судланган 46 ёшли эркак отаси билан мунтазам жанжаллашиб келган. Эркак 15 майда ўзи билан идишда бензин ҳамда занжир олиб келган. Бензинни ўзига ва 80 ёшли 1-гуруҳ ногирони, кўзи кўрмайдиган отасининг устига сепиб, занжирнинг бир учини ўз оёғига, бир томонини эса иситиш қувурига боғлаб, ўзига ва отасига ўт қўйиб юборади. Уйда бўлган акасининг хотини қанча уринмасин, уни тўхтатиб қола олмайди. Натижада ота ва бола оғир куйишдан ҳалок бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.