Кеча, 11 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи А.Ҳ. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи О.У.нинг бош ва бел қисмларига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.
Натижада О.У. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ҳ. ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.