Аввалроқ сайтимизда 30 ёшли йигит аввалдан таниши бўлган 31 ёшли Р.Р.ни ваҳшийларча ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Хабарда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳамда гумондорларнинг барчаси ушлангани маълум қилинган эди. Маълум бўлишича пойтахт ИИББ томонидан ўша жиноят иши бўйича видеолавҳа тайёрланиб, унда жиноят тафсилотлари ёритиб берилган. Лавҳа сўнггида йигитнинг мурдасини бўлакларга бўлиб, кейин уни кўмиб юборган гумонланувчи воқеа қандай содир бўлганини ва ота-онаси билан кўришишни хоҳлаётганини билдирган.
“Жудаям пушаймонман. Мен фақат шу ота-онам билан кўришиб розилик олсам бўлди”, – дейди гумонланувчи.
Қуйида бошқарма томонидан тайёрланган видеолавҳани ҳавола этамиз.