Фарғонада 3 ёшли болани трактор тиркамаси босиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Воқеа кеча, 17 май куни Фарғонанинг Қўштепа туманида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи тракторини бошқариб кетаёганда Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнидан ўтаётган вақтда қаровсиз қолдирилган 3 ёшли болани тиркамасининг чап ғилдираги билан босиб кетган. Бола воқеа жойида олган тан жароаҳтлари натижасида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.