Хабарингзи бор, 2019 йилниинг 4 июнь санасида фуқаро Л.Т. ўзининг "Нексия-3" автомобилида Юнусобод туманида кетаётганда газ ва тормозларни адаштириб юбориш оқибатида кўчада бўлган уч нафар ўсмирни босиб кетган. Бунинг натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлган эди.
Ҳодиса юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида суд бўлиб ўтди ва унинг қарори эълон қилинди. Унга кўра фуқаро Л.Т. ЖКнинг тегишли моддаси билан айбдор деб топилган. Шунингдек, аёл 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазо муддати 2019 йил 6 июндан ҳисобланиши маълум қилинди.