Оққўрғонда масъуллар “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фондидаги маблағларни талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н. билан тил бириктириб, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган пулларни нақдлаштириб, 109,2 млн. сўмни ўзлаштириб юборган.
Шунингдек, улар 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Шу йил 16 май куни ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.