ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддаларини мусодара қилди

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддаларини мусодара қилди
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ходимлар томонидан Тожикистон орқали Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига гиёҳвандлик моддалари етказиб бериш ҳолатлари кузатилган. Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Тожикистондан олиб ўтилиб, Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги “Сарижар” маҳалласида яшириб қўйилган 61 кг 838 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган. Ҳозирда ушбу моддалар кимга тегишли экани аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, Қашққадарёнинг Ғузор туманидаги ЙПХ постида сурхондарёлик 33 ёшли Акмал Ўруновнинг "Ласетти"си текширилганда у ердан 506 гр. “гашиш” ва 236 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари топилган. Кейинчалик аниқланишича Акмал ушбу моддаларни тожикистонлик фуқародан 4,5 минг долларга сотиб олган ва мамлакатимизда сотиш учун Қарши шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Юқорида таъкидланганидек мамлакатимизга Қирғизистон орқали ҳам гиёҳвандлик моддаларини олиб кириш ҳолатлари кузатилган. Бундай ҳодисалар асосан Фарғона водийсида юз берган. Хусусан ДХХ томонидан Наманганда Абдуҳалил Сабайдуллаевнинг "Ласетти"си текширилганда у ердан 1,5 кг “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди. Маълум бўлишича, Абдуҳалил ушбу моддани Баҳодир Комиловдан олган, Баҳодир эса гиёҳванд моддани қирғизистонлик "Акром"дан қабул қилиб олган. Тезкор тадбир натижасида Баҳодир ва Абдуҳалил қўлга олинган. Таъкидлаш жоиз, Абдуҳалил ўзи 2016 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 12 йилга "кесилган" бўлган. У 2018 йилдан эса ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган бўлган.

Шунингдек, Наманганда яна бир фуқаро гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. 29 ёшли Улуғбек Султонов қирғизистонлик “Бахт” исмли шахсдан 278 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси олгандан сўнг ходимлар томонидан қўлга олинган. Унинг ёнидан яна қўшимча 1000 доллар ҳам топилган.

Бундан ташқари, Андижоннинг Пахтаобод туманидаги Қирғизистон билан чегарадош “Уйғур” қишлоғида 29 ёшли Абдуҳамид Иминжонов, 22 ёшли Санжарбек Қосимов ва 18 ёшли Азаматжон Ўлжаевлар сим тўсиғи устидан қирғизистонликлар томонидан улоқтирилган 479 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

ДХХ томонидан ўтказилган тадбир давомида умумий ҳисобда 64 кг 600 гр. “гашиш” ва 236 гр. “опий” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда юқорида келтирилган барча ҳолатлар бўйчиа ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддаларини мусодара қилди