Ўзбекистонда болта билан уриб ўлдирилган эркакнинг мурдаси Қозоғистонда топилди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чинозда 45 ёшли эркак 38 ёшли таниши билан маст ҳолда жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг 45 ёшли эркак танишини болта билан уриб, ўлдирган. У 6 май куни мурдани Сирдарё дарёсига ташлаб юборган. 38 ёшли эркакнинг мурдаси шу йил 14 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Келес туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси қирғоғидан топилган.
Ушбу ҳолат бўйича прокуратура томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.