Намангандаги каналда аёлнинг мурдаси сувда оқиб кетаётган видеолавҳа тақарлди.
Тарқалаган видео изоҳида ҳолат Наманганнинг Чортоқ туманида содир бўлгани айтилмоқда. Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, ўлим сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.
Текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида.