Сурхондарёда пора билан қўлга олинган ЙПХ ходимига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда жаҳон.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда ЙПХ инспектори лавозимида ишлаган Ҳ.Б. Нексия ҳайдовчисидан пора олган вақтда ушланган. У автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш ва баённома расмийлаштирмаслик учун ҳайдовчидан 1 млн талаб қилган. ЙПХ ходими айтилган пулларни олаётганда қўлга олинган.
ЙПХ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра ходим икки йилга давлат иштирокидаги корхона, муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда унга уч йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.