Тармоқларда эркак хотинини автомашинада судраб кетган видеолавҳа тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Хоразмнинг Шовот туманида содир бўлган. 2019 йил 24 октябр куни 33 ёшли эркак хотини ва қайнакасини видеога олиб, уларни шарманда қилиш мақсадида интернетда тарқатиб юборган. Шундан сўнг эркакнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима тайинланган.
Бу ҳолат содир бўлгандан сўнг аёл эриниинг ёнига бориб, "Дамас"ни беришни сўраган ва улар жанжаллашишган. Шундан сўнг эркак "Дамас"ни бермаслигини айтиб, автомашинанинг ён ойнасига осилиб қолган хотинини судраб кетган. Тармоқларда тарқалган видеода ҳам айнан ушбу ҳолат тасвирланган бўлган.
ЙҲХББнинг хабар қилишича, 33 ёшли эркакка ушбу қилмиши учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.