Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида фарзандини 15 минг долларга сотаётган аёл ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 май куни 43 ёшли фуқаро ИИБга Қундуз исмли аёл фарзандини сотмоқчи экани ҳақида маълум қилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давомида ўша куни соат 21:00да Қундуз ижирада яшайдиган уйида 13 ёшли вояга етмаган иккинчи фарзандини С.Э., га 15 минг долларга сотаётган вақтда ушланди. Аёлдан пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.