Қашқадарёда 52 ёшли эркак 16 ёшли қизни зўрлади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи эркак Ғузор туман ИИБга 16 ёшли қизи зўрлангани ҳақида мурожаат қилган. Эркак аризасида 2019 йил август ойида 52 ёшли қариндоши қизининг номусига теккани, шунинг оқибатида қизи шу йил 3 май куни ўғил фарзанд кўргани ҳақида ёзган. Эркак қизини зўрлаган қариндошига нисбатан қонуний чора кўриши сўраган.
Аризига биноан олиб борилган суриштирув натижасига кўра ҳақиқатдан ҳам Ғузорда 2004 йилда туғилган қиз шу йил 3 май куни ўғил фарзанд дунёга келтиргани маълум бўлган. Қиз билан 2019 йил август ойида 52 ёшли Суюнов Тўлқин Хасанович жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Маълум қилинишича, қизнинг отаси аввалроқ ижтимоий тармоқ орқали қизини аммасининг кўзи яхши кўрмайдиган ногирон эри уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб зўрлагани ҳақида хабар қолдирган. Қизнинг отасининг айтишича воқеа ошкор бўлганидан сўнг аҳоли поччасини маҳалладан бадарға қилган. Ота қариндошининг очиқда бемалол юрганидан, жазо олмаётганидан нолиб, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган бўлган.