Ўзбекистонда собиқ директор, политолог Рафик Сайфулин давлатга хоинлик қилишда айбланиб, 12 йилга қамалди

Ўзбекистонда собиқ директор, политолог Рафик Сайфулин давлатга хоинлик қилишда айбланиб, 12 йилга қамалди
Ўзбекистонда собиқ директор, политолог Рафик Сайфулин давлатга хоинлик қилишда айбланиб, 12 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан политолог, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ дирекори Р. Сайфулинга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Сайфулин ЖКнинг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.

"Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади", - дейилади Олий суд матбумот хизмати ахборотида.

Политолог 2019 йил июль ойида ҳибсга олинган.

Сайфулин ўз фаолиятини СССР давлат хавфсизлиги қўмитасида бошлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг эса Вазирлар Маҳкамаси тизимида, кейинчалик Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида директор бўлиб ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Omon 29 май 2020 03:38
    Aldagani bola yaxshida alda alda qani qachongacha aldesanla halqni lox dib uylayabti shekille bula
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистонда собиқ директор, политолог Рафик Сайфулин давлатга хоинлик қилишда айбланиб, 12 йилга қамалди