ИИББ: “Лайклар” учун Инстаграмга безориликлар акс этган видеони жойлаштирганлар ушланди

ИИББ: “Лайклар” учун Инстаграмга безориликлар акс этган видеони жойлаштирганлар ушланди
Инстаграм ижтимоий тармоғига ўзларини “блогерлар”, “влогерлар”, “пранкерлар” деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган иккита видеолавҳа жойлаштирилди. Видеоларнинг бирида икки нафар ёш йигитлар пойтахт супермаркетларидан бирида ўзларини жанжаллашаётгандай тутиб, жамоат тартибини бузганлари туширилган. Иккинчисида эса “безорилардан” бири ўртоғи билан автомобиль ўғирлигини саҳналаштиришган, шунингдек уларнинг машинаси бошқа бир автомобиль томонидан йўл ҳаракати қоидалирини қўпол тарзда бузган ҳолда таъқиб қилинаётгани акс этган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Инстаграмга жойланган ушбу видеолар ўрганилиб, унда иштирок этган ёшларнинг шахслари аниқланган. Улар: олий ўқув даргоҳлардан бирининг талабалари – 20 ёшли Умиджон Ш. ва Акбар А., 18 ёшли Давид Т. ва 17 ёшли Евгений К.

Супермаркетдаги “можаро” видеосида Умиджон ва Давид иштирок этишган. Ушбу факт асосида улар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 моддасига мувофиқ майда безориликлари учун жавобгарликка тортилдилар.

Автомобиль ўғирлигини ҳам Умиджон содир этган. Уни таъқиб қилиб келаётган Акбар Умиджоннинг онасига тегишли автомобилни бошқариб борган. Ўғирланган автомобиль “ролини” эса Акбарга тегишли машина ижро этди. Ушбу факт асосида Умиджон ва Акбар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 моддаси бўйича (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”) жавобгарликка тортилдилар. Нима сабабдан йигитларга нисбатан қарама-қарши ҳаракат йўлига чиққанликлари, светофорнинг тақиқловчи белгисига ҳаракатланганлари ва автомобилни хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда бошқарганлари учун чора кўрилмади, деган савол туғилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34 моддасига (“Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш”) мувофиқ, бирор бир шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.

Бундан ташқари, Умиджон Ш., Акбар А., Давид Т. ва ўртоқларининг ҳаракатларини видеога туширган Евгений К. билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда ўзини мартабасини ошириш билан банд бўлган ёшларни бирор бир ҳаракатни тасвирга олишдан олдин мулоҳаза қилишга чақиради. Юқоридаги тўрт нафар “қаҳрамонлар” каби видео тасвирга олишдан олдин, жамоат тартибини бузмаётганлигингизга ва инсонларни ҳаётига хавф туғдирмаётганлигингизга ишонч ҳосил қилинг. Чунки “болгерлар-влогерлар-пранкерлар” автопойга уюштирганларида инсонлар хавфсизлигини хавф остига қўйганлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИББ: “Лайклар” учун Инстаграмга безориликлар акс этган видеони жойлаштирганлар ушланди