Маълум бўлишича, 24 май куни 18 ёшли йигит отасининг "Ласетти"сини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб, кўчага чиқиб кетган. Катта йўлда кетаётганда эса йигит қарама-қарши томонга чиқиб кетиб "Дамас" билан тўқнашган. Натижада "Дамас"да бўлган 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. У ерда уларнинг бири,19 ёшли қиз ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.