ДХХ гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди

ДХХ гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди
ДХХ гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ДХХ ходимлари томонидан Андижон-Қўқон йўлида Нексия-2 текширилганда унда 1978 й.т. Ҳадича Хурбоевага тегишли 5 кг «гашиш» гиёҳванд моддаси топилган. Аниқланишиича, ушбу модда аёлнинг қўлига қирғизистонлик "ҳамкасблари" томонидан етиб келган. Шундан сўнг аёлдан моддани қаерга олиб борилаётгани сўралганда у икки эркакка беришини маълум қилган. Уларнинг бири қўқонлик аввал гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб 10 йилга қамалиб чиққан 42 ёшли Турсун Махсудовга экани аниқланди. Аёл унга модданинг 4 кг.ини бериши керак бўлган. Шунингдек, модданинг 1 кг.и 36 ёшли Азизбек Кауловга экани аниқланган. Фарғона туманида яшовчи Азизбек ҳам аввал қилган жинояти учун қамалган бўлган. Тезкор тадбир давомида ушбу икки эркак ҳам ушланган.

Шунингдек, тадбирлар давомида ДХХ томонидан Андижоннинг “Уйғур” қишлоғида 587 гр. “гашиш” моддаси топилган. Ҳозирда бу модда кимга тегишли экани ўрганилмоқда.

Ушбу туманда гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланувчи икки йигит ҳам қўлга олинган. Элдорбек Эргашев ва Аҳрорбек Ҳасановлар 504 гр. «гашиш» моддаси билан қўлга тушган. Улар бу моддани қирғизистонлик фуқаролардан олган бўлган.

Хабар қилинишича, гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ ҳолат Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам кузатилган. Хусусан, Гурлан туманида "Ласетти" текширилганда у ердан 50 ёшли Икром Муратовга тегишли бўлган 997 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилган. Эътиборли жиҳати, Муратов ҳам аввал гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун ҳозирда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бўлган.

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 35 ёшли Шараф Aлимбетов 5,6 гр “гашиш” моддасини 400 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган. Суритшитрув жараёнида Шараф ушбу моддани 45 ёшли Куралбай Шамуратовдан олганини айтган. Куралбайнинг уйи текширилганда эса у ердан 285,4 гр. “гашиш” моддаси топилган.

Ўзбекистон бўйлаб ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 6 кг 382 гр. “гашиш” ва 997 гр. “опий” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Юқорида келтирилган ҳолатларнинг барчаси бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди