Андижонда ўспиринлар ичида 287 минг сўм пул бўлган масжид эҳсон қутисини олиб қочишди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 ёшли ўспирин ва шериги Марҳамат туманидаги Ал-Бухорий масжидига қарашли эҳсон қутисини олиб қочишган. Улар қутининг ичидаги мавжуд барча 287 минг сўм пулни олмоқчи бўлган. Улар воқеа жойида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ўспиринларга суд томонидан ўғирлик содир этгани учун ҳар бирига 223 минг сўм жарима тайинланди.