Тошкент шаҳар марказида қўлида милтиқ билан юрганлар аниқланди (ВИДЕО)

Тошкент шаҳар марказида қўлида милтиқ билан юрганлар аниқланди (ВИДЕО)
Бугун, 15 декабрь куни соат тахминан 13:30-14:00лар атрофида Тошкент шаҳрининг К.Ёрматов кўчасида кутилмаган ҳодиса юз берган. Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтган Оқтепа канали бўйида 3-4 нафар шахс қўлида номаълум қурол - милтиқ билан юрганлиги аниқланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

Ушбу шахслардан бири манбанинг нега милтиқ билан юришганлиги ҳақидаги сўровига каналдаги ўрдакларни овлаётганлигини айтган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Ушбу шахсларнинг шаҳар марказида, аҳоли гавжум ва транспорт воситалари серқатнов бўлган ҳудудда милтиқ билан ов қилиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 02.05.2006 йилда 1569-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ тутиш қоидалари”га кўра, шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкалардан 1 км.дан яқин масофада, бошқа аҳоли пунктларидан 300 м яқинда, автобус қатновига эга йўллардан 150 м яқин масофада ов қилиш тақиқланади.

Мазкур қоидаларга мувофиқ, қуроллардан тегишли рухсатсиз ов қилиш ман этилган.

Ушбу “овчилар”нинг қурол ёрдамида ов қилиш учун тегишли рухсатномага эга ёки эга эмаслиги бизга қоронғу. Бироқ, уларнинг Тошкент шаҳрининг қоқ марказида, аҳоли яшаш жойига жуда яқин масофада, бундан ташқари, автомобиль йўлининг ёнгинасида қурол билан ов қилиши юқорида қайд этилган қоидаларга қай даражада мувофиқлик нуқтаи назаридан ваколатли органлар томонидан ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бегзод 18 декабр 2018 19:40
    Бу милтикмас
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент шаҳар марказида қўлида милтиқ билан юрганлар аниқланди (ВИДЕО)