Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишаётган видео тарқалди. Унда ЙПХ ходими ҳайдовчига таҳдид қилаётганини кўриш мумкин.
Ҳайдовчи ходимга “сиз менинг юришимга ҳалақит қилаяпсиз” дейди. Унинг гапига жавобан эса ЙПХ ходими ёрдамга яна бир ходимни чақиради.
“Ҳозир телефонда суратга олганинг учун телефонингни бир жойга тиқаман”, дея таҳдид қилади ЙПХ ходими.
Катта эҳтимол билан воқеа Тошкент шаҳрида содир бўлган. Ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ. қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.