Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистонда аёл "Малибу-2"ни ёқиб юборгани ҳақдиа ёзган эдик. Унда ҳодиса видеолавҳаси эса хабаримизга илова қилинган.
Видеода аёл машинага ўт қўйиб воқеа жойидан қочиб кетганини кўриш мумкин. Ҳодиса жойидан узоқлашаётган аёл эса автомашина эгаси экани айтилаётган "Улуғ"га нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Бугун телеграм каналларда ана шу воқеани содир этган аёл ушлангани айтилмоқда. Унинг сурати эса кенг тарқатилди. Суратда ёниб кул бўлган машина ва аёлни кўриш мумкин. Ҳозирча ҳолатга расмий изоҳ берилгани йўқ.