Facebook ижтимоий тармоғида 2 йигит қизларни дўппослаётган видео тарқалди.
Тарқалган видеонинг изоҳида ёзилишича воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлган.
Пост эгасининг маълум қилишича фуқаро ва унинг шериги ошхонага келиб, спиртли маҳсулотларни ичиб, жанжал кўтарган ва қизга ҳисобни олиб келишини айтган. Қиз компьютер хизмати йўқлигини айтиб, узр сўраган ва ҳисобни қоғозга ручка билан ёзиб олиб келган. Аммо мижоз бу ҳолатга кўнмай қизни шахсиятига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Бунга жавобан қиз "сенда ҳам она бор, сенда ҳам опа бор", деган.
Бу сўзлар унинг янада жаҳлини чиқарган. Қизнинг юзига иккала қўли билан шапалоқ тортган. Қиз бундай адолатсизликка чидолмаган ва жанжал бошланган.
Видеода калтакланган қизлар опа-сингил экани айтилмоқда. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.