Фарғонада 3 нафар эркак ва 1 нафар аёл машинасида кетаётган 22 ёшли йигитни тўхтатиб, талончилик қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 23 июнь куни 22 ёшли йигит йўлда ўз Нексиясида кетаётганда Нексия-1 автомашинасида бўлган уч эркак ва бир аёл тўхтатиб, йигитнинг салкам 37 млн сўм пулини ва 1 млн 600 минг сўмлик телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Шундан сўнг тезкор тадбирлар давомида жиноятни содир этганлар ушланган. Уларнинг биридан телефон ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.