Қашқадарёда эр телефонда бошқа эркак билан гаплашган хотинини уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров маълум қилди.
Хабар қилинишча, воқеа 3 июль куни содир бўлган. Ўша куни эркакнинг 39 ёшли хотини бошқа эркак билан телефонда гаплашиб турганини эшитиб, уни рашк қилиб, унинг чап кўзи ва орқа қисмига тан жароҳати етказган.
Аёл шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Туман ИИБ бошлиғининг маълум қилишича, ҳодиса содир бўлишидан бир кун аввал ҳам улар жанжаллашишган. Бунга лоқайдлик билан қараган профилиактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви бошланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак қамоққа олинган.