Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар 17 ёшли болани машинага солиб, ҳеч ким йуқ жойда пичоқ ва таёқ билан қўрқитиб пулини талон-тарож қилди

Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар 17 ёшли болани машинага солиб, ҳеч ким йуқ жойда пичоқ ва таёқ билан қўрқитиб пулини талон-тарож қилди
Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар 17 ёшли йигитни машинага солиб, ҳеч ким йуқ жойда пичоқ ва таёқ билан қўрқитиб пулини талон-тарож қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, Асака туманида шу йил 4 июль куни соат 14:00 да 21,20 ва 2 нафар 19 ёшли ўсмирлар кўчада кетаётган 17 ёшли вояга етмаган болани Нексияга солиб, ҳеч ким йўқ жойга олиб бориб, таёқ ва пичоқ билан қўрқитиб, унинг 430 минг сўм пулини олиб қўйган.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органи ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ўсмирлар ушланган. Тергов пайтида 20 ёшли йигитдан бир дона пичоқ ва таёқ топилган.

Ҳозирда уч нафар йигитга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «а,б» бандларига (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) кўра жиноий иш қўзғатилган. 19 ёшли 1 нафар ўсмирга нисбатан эса ҳудди шу модданинг айни шу қисмининг «а» бандига (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик) кўра айб эълон қилинган. Барча ўсмирлар қамоққа олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Отабоев Козимжон 11 июл 2020 12:31
    Бу илмсиз,оч кора Халк Нима килсин,пора ололмаса,буджет пулини у́мара олмаса.....Бир бирини "гажий"дида
  2. Ойбек 11 июл 2020 12:11
    Мана шунакаларни иложи болса тв га олип чикиш керак
  3. Surayyo Sattarova 10 июл 2020 10:57
    Bu ketishda nima bo'ladi bilmaymiz.Xalqimiz IIB xodimlaridan xayiqmay qo'ydi.Mana oqibati!
  4. Шахзода 10 июл 2020 05:40
    Хаммаси
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар 17 ёшли болани машинага солиб, ҳеч ким йуқ жойда пичоқ ва таёқ билан қўрқитиб пулини талон-тарож қилди