Фарғонада ўқитувчи 10- синф ўқувчисини уриб ўлдирди

Фарғонада ўқитувчи 10- синф ўқувчисини уриб ўлдирди
Фожиа шу йил ноябр ойида Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Маълум бўлишича, ўшанда 10- синф ўқувчиси Миржамол Зокировни ҳарбий тайёргарлик бўйича муаллим Мирвоҳид Мардонов шафқатсизларча калтаклаган. Шунинг натижасида Миржамол 26 ноябр куни вафот этган. Марҳумнинг отаси маҳаллий прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат этиб, ўғлини уриб ўлдирган муаллим устидан жиноий иш қўзғатилишини талаб қилган. Улар орадан бирмунча вақт ўтиб ушбу факт юзасидан терговгача суриштирув ишлари олиб борилганини маълум қилишган. Бу ҳақда Hordiq.uz хабар қилмоқда.

Миржамол Зокиров ўқиган мактаб директори Сирожиддин Қўчқоров шундай дейди:

— Мен фожиа юз берган пайт малака ошириш курсида эдим. Қайтганимдан кейин Миржамолнинг ўлимидан хабар топиб жуда ҳайрон бўлдим. Негаки, Миржамол мактабимизнинг энг аълочи ўқувчиларидан бири эди. Хулқи ҳам аъло даражада. Қандай қилиб ўлиши мумкин? Мен ўзим мустақил тарзда текширув ўтказдим. Муаллим Мирвоҳид Мардонов билан алоҳида суҳбат ўтказдим. Лекин у дарс қолдиргани учун бир неча ўқувчиларга шунчаки пўписа қилганини айтди. Мен муаллимдан ҳақиқатни айтишини талаб қилдим. У «Мен Миржамолга қўл теккизмаганман», деб туриб олди.

Аммо Миржамолнинг синфдошларидан бири ҳарбий тайёргарлик бўйича муаллим Мирвоҳид Мардонов Миржамолни ҳақоратлаб, қаттиқ калтаклаганини баён қилди. Ўқувчининг таъкидлашича, кўкрак қафаси қисмига муаллим тарафидан йўлланган зарба туфайли Миржамол энгашганча нафас олишга қийнала бошлаган.

Марҳумнинг отаси Дилшод Мадраҳимов шундай дейди:

— Ўша куни ўғлим жуда ёмон аҳволда мактабдан қайтди. Олдинига у мендан ҳайиқиб, калтак еганини айтмади. Аммо эртаси куни тушга яқин мактабдан келди-ю, ерга юзтубан йиқилди. Касалхонага олиб борсам, дўхтирлар пешонасини ушлаб кўриб болам аллақачон оламдан ўтганини айтишди. Беш болам бор эди, тўрттасигина қолди. Мен прокуратурага мурожаат этиб, ўша муштумзўр муаллим устидан жиноий иш қўзғатишларини талаб қилдим. Майли, боламнинг қабрини очишсин, экспертиза ўтказишсин.

Мактаб директори ҳам сўзининг охирида бир гапни айтди.

Ҳарбий тайёргарлик бўйича муаллим Мирвоҳид Мардонов ҳозир ҳам мактабда ишлашда давом этмоқда

Ўхшаш янгиликлар

  1. Husniddin 23 декабр 2018 04:53
    Kim qilgan bolsaham bolaga qiyin bolibdi
  2. Shoh 22 декабр 2018 01:33
    Har doim o'qituvchi, shifokor aybdor bo'ladi chunki bu bechoralarning pagonli organlarga o'xshagan himoyachisi yo'q. Davomini eshitgan bo'lsalaring bolaning o'pkasi shamollab ketgan ekan yana kimni aybdor qilmoqchislar
  3. Дильноза 21 декабр 2018 17:20
    Кечирасизлару укитувчидан киллер ясаманг. Бу вокеада ота-она калтакланган боласини нега дарров мактабга, кейин шифокорга олиб бермаган?! Хозир укувчини уриб-калтаклаб, улимга олиб борадиган даражага борганда ота-она индамей чапак чаладиган вактмас!
  4. Даврон 20 декабр 2018 18:45
    Билмадим, бошка сабаб хам бордир. Тергов ишлари тугагач ойдинлашади. Лекин шу мактаб , укитувчи номини пастга ураверманглар. Мактаб, укитувчи йукни бор килиб, йук жойдан бор килиб юришибди.
  5. Акмал 20 декабр 2018 12:53
    текшириб чиқиб қатъий чорани қўллаш керак, жиноят жазосиз қолмайди.
  6. Azam 20 декабр 2018 08:17
    Bunday uqtuvchilarni yashashda talim berishga xaqqi yoq azabini tortadi u dunyoda
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада ўқитувчи 10- синф ўқувчисини уриб ўлдирди