Кеча, 18 декабрда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги бозорда 6 ойлик чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кейинроқ, ҳақиқаттан ҳам кеча 18 декабрь куни соат 20.30 атрофида 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. унга нотаниш аёл боласига қараб туриш бўйича мурожаат қилгани ҳақида хабар берган. Орадан 3 соат ўтган бўлса ҳам она қайтиб келмаган ва Игорь 102 рақамига қўнғироқ қилган.
Тезкор қидирув ишлари жараёнида боланинг онаси Надежада И. топилган.