Бугун, 19 декабрь куни Тошкент туманида яшовчи Б.М. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган куёви А.Х.га ўроқ билан жароҳат етказган.
Натижада А.Х. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Б.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.