Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали хабар қилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.