Шаҳрисабзда эркак ўзи ва оила аъзоларини автомобиль ичида ёқиб юборди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 30 июль куни соат 22:00 ларда содир бўлган. Маълумотларга кўра, эркак ўзи ва оила аъзоларини аёли билан жанжалдан сўнг ёқиб юборган. Бу ҳақда эркакнинг ўғли шифохонада ўзига келгандан сўнг айтиб берган. Лекин, кўрилган саъй ҳаракталарга қарамай ўғил вафот этган.
Автомобилда шунингдек, ушбу оиланинг 3 нафар фарзанди бўлган. Ҳодиса натижасида бутун оила ҳалок бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.