Тошкентда эркак хотинининг юзи ва қўлини лезвия билан кесиб ташлади. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 43 ёшли эркак навбатдаги оилавий жанжал вақтида 40 ёшли хотинининг юзи ва қўлини лезвия билан кесиб ташлаган. Кейинчалик аёлнинг юзида яққол билинадиган чандиқлар қолиб кетган ва унинг тузалмаслиги маълум бўлган.
Эркак ЖКнинг тегишли моддаси билан айбли деб топилиб, 5 йилга қамалган. У жазони умумий тартибли колонияда ўтказиши белгиланди.