Марғилонда эркак қаровсиз автомашинани олиб қочиб, икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак қаровсиз қолдирилган Ваз 2106 автомашинасини олиб қочган. Тор кўчага келганда эса йўлни кесиб ўтаётган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юборган. Улар шифхонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган муолажаларга қарамай уларнинг бири ҳалок бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, эркак ушланган.