2018 йил 24 декабр куни Тошкент вилояти ФВБ тезкор навбатчисидан олинган маълумотига кўра, соат 16:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М.М. 1994 й.т., М.М. 1999 й.т., М.С. 1999 й.т.) сноуборд спорт тури билан шуғилланиш жараёнида, таъқиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган, оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этганлар.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари соат 19:05 да қор уюмлари остидан олиб чиқилди.
Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни тавсия этади.