Бухорода олган порасини қайтариб бераётган мансабдор ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, айни вақтда Когон туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган мансабдор 7 йил олдин туман ҳокимлигида ишлаган вақтида фуқарога ер олиб бериш ва бунинг учун ҳоким қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган. Мансабдор ушбу ишнинг нархи 6 млн 400 минг эканлиги айтиб, фуқародан пулларни олган. Орадан вақтлар ўтган бўлса ҳам мансабдор ер ҳам олиб бермаган, ҳоким қарорини ҳам чиқартира олмаган. Шундан сўнг фуқаро пулларни қайтариб беришни сўраган. Мансабдор эса пулларнинг бир қисми, 5 миллионини ҳайдовчиси орқали қайтириб бераётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан айни вақтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.