Қашқадарё вилоятида она ва бола ўртасида млук сабаб жанжал юзага келди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли ўғил ва она уй ҳамда Дамас автомобиллари сабаб жанжаллашган. Ўғил онадан шуларнинг ҳаммасини унинг номига ўтказиб беришни талаб қилган.
Шу йил 1 август куни соат 01:30 ларда маст ҳолдаги ўғил мулкни номига ўтказиб бермаган онасини ҳақорат қилди. Натижада она қўлига болға олиб, ўғлининг бошига урди. Жабрланувчи шифхонага ётқизилган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.