Самарқандда 20 ёшли йигит Миллий гвардияга ишга кириш учун 27 200 доллар пора бермоқчи бўлди

Самарқандда 20 ёшли йигит Миллий гвардияга ишга кириш учун 27 200 доллар пора бермоқчи бўлди
Самарқандда 20 ёшли йигит фирибгарга алданиб қолди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, йигитга ургутлик 22 ёшли фуқаро Миллий гвардияга ишга жойлайман деб ваъда берган ва дастлаб ундан 27 200 доллар олган. Бу орада ургутлик йигит ишга жойлашни Миллий гвардиядаги таниши орқали ҳал қилишини айтган. Шундан сўнг ургутлик йигит ишга кириш илинжидаги йигитдан яна 300 доллар сўраган. Иш “пишавермагач” эса 20 ёшли йигит ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Аризада эса барчасини ёзиб берган. Шундан сўнг тадбир давомида ургутлик йигит 300 долларни олаётганда қўлга олинган.

22 ёшли ишга жойловчи фуқаро кейинчалик Миллий гвардияда ҳеч қандай таниши йўқлигини, ишга кирувчини ишонтириш мақсадида у билан бошқа рақам орқали, овозини ўзгартирган ҳолда гаплашганини айтган. Ҳозирда ҳолат юзасидан бир нечта моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тохир 19 август 2020 15:15
    27 200 доллар олса кейин 300 доллор сўрамиди
    Бу бошқача вазият бўлиши керак
  2. Шус3 19 август 2020 13:06
    27 минг долларинг бўлса, миллий гвардияда пишириб қўйибдими? ))))
  3. Xaxa 19 август 2020 13:03
    Зайнаб Маткаримова,
    Yaxwimisiz
  4. A. L. 19 август 2020 12:28
    27000 $ bor ekan biznes qmaysanmi oborot qilib...
  5. Зайнаб Маткаримова 19 август 2020 12:13
    27000 доллор бунга ишониш кейин, булиши мумкин эмас.
    2700 доллор булса бемалол обород учун етари безнис билан шугулланиш мумкин.
  6. radik 19 август 2020 11:17
    27000 доллар айтишга осон,уша йигит пора билан ишга кирганда шунча пулни кандай чикариб олган булар эди? иккаласини хам камаш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда 20 ёшли йигит Миллий гвардияга ишга кириш учун 27 200 доллар пора бермоқчи бўлди