“Зил” ҳайдовчисининг 3-марта қоида бузиши 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча 18 август куни Ургут тумани ҳудудидаги хавфли бурилишга келганда “Зил”нинг 21 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 32 ёшли фуқаро бошқарувидаги “Кобальт”га урилган. Натижада енгил автомашина ҳайдовчиси, 49 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган йўловчилар, 13 ёшли ва 5 ёшли болалар шифохонада вафот этган. “Кобальт” ичидаги қолган 3 нафар йўловчи эса шифхонада даволанмоқда.
Қўшимча қилинишича, “Зил” ҳайдовчиси шу кунга қадар икки марта мана шундай қоидабузарликни содир этган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.