Ватандошларини Қозоғистонга олиб бориб паспортларини бермасдан текинга ишлатган ўзбекистонлик фуқаро ушланди

Ватандошларини Қозоғистонга олиб бориб паспортларини бермасдан текинга ишлатган ўзбекистонлик фуқаро ушланди
Ватандошларини Қозоғистонга олиб бориб паспортларини бермасдан текинга ишлатган ўзбекистонлик фуқаро ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда ўзбекистонлик Ҳуррам Б. Исмли шахс гўёки жиноят содир этганликда асоссиз айбланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган. Ушбу ҳолат аслида қуйидагича бўлгани маълум қилинмоқда.

2013 йилда бир гуруҳ шахслар, Ҳуррам Б., Нураддин Д. ва Фахриддин Т.лар икки нафар фуқарони Қозоғистонда қонуний ишда ишлайсан деб алдаб олиб бориб, ўша ерда уларнинг пасптортларини олиб қўйиб, маошларини бермасдан ишлатган. Шундан сўнг 2013 йил оҳирида алданган фуқаролар мамлакатимиздаги ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишган. Улар ўз аризаларида барчасини баён этган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан ЖКнинг 135 моддаси (“Одам савдоси”) “б” банди 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган ва Нураддин Д. ҳамда Фахриддин Т.лар ушланиб, жазога тортилган. 2014 йил январда эса Ҳуррам Б. Қидирувга берилган. Ушбу ҳолатдан кейин Ҳуррам Б. 2020 йилнинг февраль ойида Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлри ходимлари томонидан қўлга олинган. 2020 йилнинг 17 августда эса карантин юмшатилгач у Ўзбекистонга этап қилдирилган.

Эндиликда Ҳуррам Б. 135 моддаси “г” банди 3 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. radik 20 август 2020 13:02
    Бошка хеч кандай давлат еки миллатда йук бундай ачинарли холат. Бунака миллатфурушларди оломон ихтиерига топшириш керак ва тошбурон килиб жазолаш лозим!
  2. МАХБУБА 20 август 2020 07:03
    ШУ РОСТ БУЛСА АГАР БИРОВЛАРНИ ХАККИНИ ЕГАН ХАРОМХУР КАТТИК ЖАЗОЛАНСИН
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ватандошларини Қозоғистонга олиб бориб паспортларини бермасдан текинга ишлатган ўзбекистонлик фуқаро ушланди