Навоийда маҳалла раиси эҳтиёжмандларга ажратилган пулнинг маълум қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди

Навоийда маҳалла раиси эҳтиёжмандларга ажратилган пулнинг маълум қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди
Навоийда маҳалла раиси эҳтиёжмандларга ажратилган пулнинг маълум қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, Нурота туманидаги маҳалла раиси иккита эҳтиёжманд оилага уй сотиб олиш учун ажратилган бюджет пулининг 28,5 млн сўмини уйни таъмирлаб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Кейинчалик раис у пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари аралашиб, воқеани очиб бергандан сўнг раис қилган ишидан қаттиқ пушайман эканини билдириб, олган пулларининг 19 млн сўмини ўз хоҳишига кўра қайтариб берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ботир Парпиев маҳалла раисларини танқид қилиб ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Алиш 22 август 2020 17:50
    Дангал тугри айтасиз етар энди хар куни бор бу табиий хол булип колди
  2. Зафар 22 август 2020 16:49
    .Аввалдан бошкача йул тутиш керак эди. Махалладан кам таъминланганлар руйхатини олиб,пулни банкдан таркатиш керак эди.
  3. Муслима 22 август 2020 10:47
    Бу янгилик эмаску. Капмана Янги арик махаласидаги раисимиз кам таъминланган руйхатига олган оилаларни куписини пулини беришмаган. Телефон килиб пул берасларми дейишганда пул йук дейишган.
  4. Муслима 22 август 2020 10:44
    Бу янгилик эмаску бизларни хоким бунака нарсаларга куз юмиб кетади. Кармана Янги арик махалласи раиси хам кам таъминланган оилани пулларини бермаганини узим эшитдим. Лекин кам таъминланган руйхатига киргизилган уша оилани.Бу махаллада хамма тониш билиш пул билан ишларни хал килишади.
  5. метаморф 22 август 2020 06:07
    Навоийда бунака нарсалар оддий хол.
  6. метаморф 21 август 2020 21:39
    Камаш керак бунака раисларни.
  7. Диля.О 21 август 2020 16:43
    Уят.
  8. Дангал 21 август 2020 15:49
    Булди езманглар узларингни узларинг шарманда киляпсилар
  9. Каракалпак 21 август 2020 13:59
    Бу факат шу махалладамикан, Кизик ула кизик
  10. Абдулло 21 август 2020 13:50
    Хайфсанд берина бу янгилик эмаску милярдла кани ким жавоб беради майдалашманглар.
  11. Шус3 21 август 2020 13:30
    Тешиб чиқибдику.
  12. Кимсан 21 август 2020 11:47
    Кечирим сурайди.Эски Хамом эски тос
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда маҳалла раиси эҳтиёжмандларга ажратилган пулнинг маълум қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди