Наманганда фуқаро Суриядаги жангариларга пул маблағлари етказиб тургани маълум бўлди. Ушбу фуқаро ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, намнанганлик асли касби косиблик бўлган, 55 ёшли эркак фейсбукда диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш “Абу Салоҳ”, “Содиқ Самарқандий” ва бошқаларнинг “ҳижрат”, “жиҳод”га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган. Шу билан бирга ушбу фуқаро, Россиядаги танишлари орқали Суриядаги жангариларга пул маблағлари етказиб турган. Шунингдек, фуқаро ўғли, жияни, синфдоши ва танишларини - жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.
“Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ вакилларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлри олиб борилмоқда.