Тошкентда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 20 август куни соат 23:00 ларда Ш. Руставели кўчасида содир бўлди. 18 ёшли ҳайдовчи Ласеттини бошқариб кетётиб, “столб”га бориб урилган. Маълумотларга кўра ҳайдовчи маст бўлган.
ЙТҲ натижасида ҳодиса жойида 19 ёшли йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи ва 19 ёшли яна бир йўловчи эса шифохонага ётқизилган.