Тармоқларда аёл ва фарзандлари калтакланган видеолавҳа тарқалди. Воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Ургут туманида 2012 йилда турмуш қурган оилада мунтазам жанжал бўлиб келган. Ҳар бир оилавий можародан сўнг аёл уйига қайтиб кетаверган ва ярашгач яна бир ҳафтада жанжал юзага келаверган. Шундай жанжалларнинг биридан сўнг эркак 2020 йилнинг июнь ойида бошқа аёл билан шаръий никоҳ қуриб, яшаб юрган. Воқеадан хабар топган эркакнинг қонуний хотини 26 ёюнь куни уйига келиб жанжал кўтарган. Уни эса эри кўчага ҳайдаб чиқарган. Аёл воқеадан сўнг ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, эри калтаклаганини айтган. Шундан сўнг улар томонидан текширув олиб борилган ва натижада аёл оғир бўлмаган, соғлиғига зарар етмайдиган жароҳат олгани маълум бўлган.
Ҳозирда туман маъмурий суди ҳолатни ўрганиб, қўшимча терговолди суриштирув ишларини олиб бориш учун ҳужжатларни туман прокуратурасига юборган.