Қорақалпоғистонда шоқоллар одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда. Жабрланганлар бор

Қорақалпоғистонда шоқоллар одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда. Жабрланганлар бор
Қорақапоғистон Республикаси Шуманой тумани "Бегжап" ОФЙда шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Ушбу овулда яшовчи икки фуқарога шоқол ташланиб, тишлаб олган. Натижада улар ҳозирда Шуманой тумани тиббиёт бирлашмасида қутириш касаллигига қарши даволонмоқда.

Шунингдек, Шуманой туманидаги "Қарабайли" ОФЙда қутирган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан касалхонага ётқизилган. Текшириш натижасида шоқол қутирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманой тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Маълумотда айтилишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутирган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган. Қўшимча маълумот, ўтган йили Шуманой тумани "Дўстлик байроғи" ва "Дехқонобод" ОФЙларда бир гуруҳ болаларни қашқирлар талаганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қорақалпоғистонда шоқоллар одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда. Жабрланганлар бор