Тармоқларда Тashkent city боғида бир неча эркак ўртасида муштлашув содир бўлган видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг тарқалди.
Видеода бир неча эркак муштлашаётганини кўриш мумкин. Кейинроқ уларнинг бири ҳожатхонага кириб, ойнани синдирган ва воқеа жойидан яширинишга уринган.
Мавжуд маълумотларга кўра эркак ушланган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.