Пойтахтда ИИББнинг собиқ ходими ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли Тохирхўжа А. 24 август соат 01.10 ларда Юнусободда онаси билан йўлдан ўтаётган 2 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола шифохонага ётқизилган. ИИББнинг қўшимча қилишича, эркак шу йил 20 август куни ИИББдан бўшатилган бўлган. У шаҳодатлаш комиссиясидан ўтолмагач ишдан кетган.
Ҳайдовчи ЙТҲ содир бўлган вақт маст бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 1 қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.